Сўх анклавида Ўзбекистон фуқаролари қирғизистонликни калтаклашди

Дата: 16:10, 12-04-2018.

Тошкент. 12 апрел. ЎзТАГ – Сўх анклави ҳудудида Ўзбекистон фуқаролари қирғизистонликни калтаклашди, деб хабар беради КирТАГ Қирғиз Республикаси давлат чегара ҳизматининг жамоатчилик ва ОАВ билан ишлаш бўлимига таянган ҳолда.

2018 йил 11 апрелда Ўзбекистонга тегишли Сўх дарёси ёнида “Ширеч” насос станциясида Қирғизистоннинг Боткен вилояти ва Ўзбекистоннинг Сўх тумани чегара вакиллари, туман давлат маъмуриятлари, қишлоқ кенгашлари, прокуратура, ҳуқуқ-тартибот органлари вакиллари ва Қирғизистон ва Ўзбекистон чегара ҳудудларни сув хўжалиги бошқармаси ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари билан учрашув бўлиб ўтди.

Томонлар 2018 йил 10 апрелда Ўзбекистонга тегишли Сўх анклави ҳудудида фуқаролар томонидан Қирғизистон фуқароси – “Ширеч” насос станцияси (ҚР) ходими Адимжан Мансуров калтакланган воқеани муҳокама қилдилар.

Ўзбекистоннинг Сўх тумани прокурори Жаҳонгир Фозиловнинг хабар қилишича, насос станцияси ходимини урган Ўзбекистон фуқароларига нисбатан жиноят иши очилган. Уни Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари олиб бормоқда. Суд жараёнлари очиқ режимда ўтказилади, деб таъкидлади Ж.Фозилов.

Бундан ташқари, ўзбек томони жиноий иш материалларини танишиш учун Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот идораларига тақдим этади. А. Мансуровнинг яқин қариндошлари ҳам тергов натижалари билан танишишлари мумкин бўлади.

Ўзбекистон томони бундан буён насос станцияси ходимларининг хавфсизлигини таъминлашни бўйнига олди.

Томонлар чегара ҳудудлари аҳолиси билан тушунтириш ишларини давом эттирадилар.

Айни пайтда қирғиз-ўзбек давлат чегарасининг ушбу қисмида вазият барқарор.

 

Сурат манбаи: http://www.profi-forex.org/novosti-mira/novosti-sng/uzbekistan/entry1008284745.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: