Самарқандда форумлар ўтказиш бўйича янги мажмуа ишлай бошлайди

Дата: 17:19, 30-09-2014.

Тошкент. 30 сентябр. ЎзТАГ – Самарқанд шаҳридаги “Расмий делегацияларни қабул қилиш маркази” қошида “Форумлар мажмуаси” ташкил этилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу қарор мамлакат ҳукумати томонидан қабул қилинди.

Қарорда қайд этилишича, мажмуа “Ўзбекистоннинг мустақиллик йилларидаги муваффақиятлари, иқтисодий ўзгаришлар ва ривожланган демократик давлат қуришдаги тажрибасини очиб берувчи” йирик иқтисодий ва маданий халқаро форумлар, симпозиум ва конференциялар, ижтимоий-сиёсий тадбирларни ўтказиш марказига айланади.

Шунингдек, хужжат томонидан “Форумлар мажмуаси” эксплуатация қилиш ва хизмат кўрсатиш бошқармаси ходимлари сони 120 киши қилиб белгиланди.

Бошқарма фаолияти Самарқанд вилояти бюджетидан молиялаштирилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: