Самарқандда латиш рассомининг кўргазмаси очилди

Дата: 20:56, 03-06-2014.

Тошкент. 3 июнь. ЎзТАГ – Самарқандда таниқли латиш рассоми Валдис Бушсанинг “Пейзаж” номли кўргазмаси очилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ). Кўргазма Латвия президенти Андрис Берзиньшнинг Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида очилди. Регистондаги Мирзо Улуғбек мадрасаси галереясида жойлаштирилган экспозиция 10 июнга қадар ишлайди.
Ўзбекистон Бадиий академиясидан хабар беришларича, Валдис Бушсанинг ижодига рангларни хассос танлай билиш, ёрқин манзараларни кўра билиш каби хислатлар хосдир. Рассом асосан латвия табиати манзараларини чизган.
Эслатиб ўтамизки рассом Валдис Бушс 1914 йилда туғилган, Иккинчи жаҳон уруши иштирокчиси. У Латвия мустақиллик эълон қилганидан кейин хорижда кўргазмалар ўтказган илк латиш рассомларидан биридир. Унинг кўргазмалари Норвегия, Дания, Германия ва бошқа мамлакатларда бўлиб ўтган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: