Самарқандда талончилар қўлга олинди

Дата: 22:21, 23-03-2015.

Самарқанд. 23 март. ЎзТАГ – Самарқандда талончилар қўлга олинди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ)

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълумотларида айтилишича, Самарқанд шаҳри ИИБга 35-ёшли эркак мурожаат қилиб, номаълум шахсларнинг унинг 2 синфда ўқувчи қизига тегишли бўлган сариқ металлдан қилинган сирғаларни очиқчасига олиб қўйгани ва кейин воқеа жойидан ғойиб бўлганини маълум қилди.

Шаҳар ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган оператив тадбирлар натижасида ўғирликни содир этган маҳаллий аҳоли вакиллари – икки аёл ва бир эркак ушланди.

Ушбу факт юзасидан жиноят иши очилди, тергов олиб борилмоқда, дейилади ИИВ хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: