Саудия Арабистони ҳажга боришни истаган ўзбекистонликлар учун квотани оширди

Дата: 09:48, 18-01-2017.

Тошкент. 18 январ. ЎзТАГ – 2017 йилда Саудия Арабистони Мекка ва Мадинага ҳажга боришни истаган ўзбекистонликлар учун квотани оширди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

“Жорий йилда ҳажга 7200 нафар ўзбекистонликлар бориши мумкин бўлади. Кейинги йилларда ҳар йили зиёратга 5200 киши бораётган эди”, - дейилади Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати хабарида.

Бундан ташқари, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, “Нуроний” жамғармаси, “Маҳалла” фонди таклифларига биноан, жорий йилда бир ва ундан ортиқ маротаба ҳаж ва умра сафарларига борган шахсларнинг муборак зиёратларга бориши кечиктириб турилиши ҳақида қарор қабул қилинди. Бу қарор ҳажга боришни истовчиларнинг кўплиги билан изоҳланади.

2017 йилдан бошлаб ҳаж ва умрага бирон марта ҳаж зиёратини амалга оширмаган кишилар борадилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: