Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ўзбек-афғон комиссиясининг биринчи мажлиси Тошкентда бўлиб ўтади

Дата: 12:33, 16-07-2019.

Тошкент. 16 июль. ЎзТАГ – Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ўзбек-афғон комиссиясининг биринчи мажлиси Тошкентда бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"2019 йил 17 июль куни Тошкент шаҳрида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ўзбек-афғон қўшма комиссиясининг биринчи мажлиси бўлиб ўтади", - дейилади ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати (ТИВ) хабарида.

Афғонистон делегациясига президентнинг катта маслаҳатчиси, молия вазири Муҳаммад Ҳумоюн Қаюмий раҳбарлик қилиши таъкидланди.

"Қўшма комиссия мажлисида, давлат ва хусусий тузилмалар ўртасидаги мулоқотнинг иккинчи йиғилишида, қўшма бизнес-форум ва ўзбек-афғон ихтисослаштирилган кўргазмасида иштирок этиш учун Афғонистоннинг ҳукумат тузилмалари раҳбарлари ва вакиллари, етакчи давлат ва хусусий компаниялардан ташкил топган вакиллик делегацияси Ўзбекистонга келади", - деб якунланади хабар.

Сурат манбаи: stopterror.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: