“Савдогарбанк” таъсисчилари 8 млрд сўмлик янги акциялар чиқаришга келишишди

Дата: 11:52, 12-03-2014.

Тошкент. 12 март. ЎзТАГ – Ўзбекистондаги “Савдогарбанк” акционерларининг йиллик умумий йиғилишида банкнинг 8 млрд. сўмлик янги акцияларини эмиссия қилиш ҳақида келишилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Савдогарбанк” ушбу акцияларни низом жамғармаси миқдорини 50 млрд сўмгача ($22,28 млн) етказиш учун амалга оширмоқда.
Айни пайтда молия муассасасининг низом жамғармаси миқдори 42 млрд. сўмга тенг бўлиб, у 418,5 млн оддий акциялар ва 1,5 млн. номи кўрсатилган имтиёзли акциялардан иборат.
Янги эмиссияда банк 80 млн дона оддин номи кўрсатилган акция чиқаришни режалаштирмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: