Сенаторлар қонунчилик фаолияти сифатини ошириш бўйича ҳаракатлар дастурини маъқулладилар

Дата: 10:24, 20-03-2015.

Тошкент. 20 март. ЎзТАГ – Тошкентда Ўзбекистон парламенти юқори палатаси Кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Йиғилиш доирасида сенаторлар 2015 ва кейинги йилларга мўлжалланган қонунчилик фаолияти сифатини замонавий талаблардан келиб чиққан ҳолда ошириш бўйича ҳаракатлар дастурини маъқулладилар. Хужжат кенг экспертларни жалб қилган ҳолда қонунлар муҳокамасини рағбатлантириш, тўғридан-тўғри амал қилувчи қонунлар қабул қилиш, янгидан қабул қилинган қонун меъёрларини тўлиқ амалга оширишни таъминловчи қонуности хужжатларни ўз вақтида қабул қилишга кўмаклашишга қаратилган”, – деб таъкидлашди парламент юқори палатаси матбуот хизматида.

Бундан ташқари, хужжатда Сенат қўмиталари назорат-таҳлилий фаолиятларини амалга ошириш бўйича мақсадли дастурларни ишлаб чиқиш ва реализация қилиш, бунда мамлакат ва ҳудудларни ривожлантиришнинг устивор йўналишларини, шунингдек, 2015-2016 йилларда парламент палаталари ягона ахборот тизимини ишлаб чиқиш кўзда тутилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: