Сешанба куни Ўзбекистонда қуруқ ва иссиқ об-ҳаво бўлади

Дата: 12:08, 25-06-2018.

Тошкент. 25 июн. ЎзТАГ – Сешанба, 26 июн куни Ўзбекистонда қуруқ ва иссиқ об-ҳаво бўлади, фақат тоғларда қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ бўлиши прогноз қилинмоқда, дея хабар қилинади Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкентда ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 19-21° иссиқ, кундузи 32-34° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22° иссиқ, кундузи 31-36° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22° иссиқ, кундузи 31-36° иссиқ бўлади.

Тошкент Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22° иссиқ, кундузи 31-36° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятларида ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-23° иссиқ, кундузи 33-38° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида баъзи жойларда ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20° иссиқ, кундузи 28-33° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли жойларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15° иссиқ, кундузи 20-25° иссиқ бўлади.

Сурат манбаи: https://www.tripadvisor.co.uk/LocationPhotoDirectLink-g298068-d12061821-i243376848-MICE_Uzbekistan-Samarkand_Samarqand_Province.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: