Сешанба куни Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида ҳаво ҳарорати кўтарилиши кутилмоқда

Дата: 14:44, 29-04-2019.

Тошкент. 29 апрель. ЎзТАГ – Сешанба, 30 апрель куни Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида ҳаво ҳарорати кўтарилиши кутилмоқда, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.   

Тошкент шаҳрида ҳаво булутли бўлиб, кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Кундузи ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-12°, кундузи 22-24° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 22-27° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 20-25° иссиқ бўлади.

Тошкент ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момоқалдироқ бўлиши мумкин.Кундузи ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсиб, жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 20-25° иссиқ бўлади.

Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчиликлар бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 20-25° иссиқ бўлади.

Қашқадарё вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчиликлар бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 22-27° иссиқ бўлади.

Сурхондарё вилоятида ҳаво булутли бўлиб, кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момоқалдироқ бўлиши мумкин.Кундузи ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсиб, жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15° илиқ, кундузи 22-27° даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момоқалдироқ бўлиши мумкин.Кундузи ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсиб, жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ, кундузи 18-23° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлиб, жойларда ёғингарчиликлар бўлади, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Тошкент вилоятидан 2000 м баландликда кўчки хавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсиб, жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8°, кундузи 10-15° илиқ бўлади.

Сурат манбаи: vistanews.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: