Шанба куни деярли бутун Ўзбекистон бўйлаб ёмғир ёғиши, баъзи жойларда момақалдироқ бўлиши кутилмоқда

Дата: 12:41, 15-05-2015.

Тошкент. 15 май. ЎзТАГ – Шанба, 16 май куни деярли бутун Ўзбекистон бўйлаб ёмғир ёғиши, баъзи жойларда момақалдироқ бўлиши кутилмоқда, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-22° илиқ, кундузи 26-28 иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсиб, 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18° илиқ, кундузи 22-27° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсиб, 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18-23° илиқ, кундузи 25-30° иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, жала характеридаги ёмғир ёғади, баъзи жойларда момақалдироқ бўлади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсиб, 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20° илиқ, кундузи 23-28° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, жала характеридаги ёмғир ёғади, баъзи жойларда момақалдироқ бўлади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсиб, 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18-23° илиқ, кундузи 25-30° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, кечга бориб жала характеридаги ёмғир ёғади, баъзи жойларда момақалдироқ бўлади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсиб, 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20° илиқ, кундузи 25-30° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли туманларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, жала характеридаги ёмғир ёғади, баъзи жойларда момақалдироқ бўлади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсиб, 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18°, кундузи 15-20° иссиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: