Шанба куни Ўзбекистоннинг тоғли туманларида бир оз ёмғир ёғиши мумкин

Дата: 13:15, 05-09-2014.

Тошкент. 5 сентябр. ЎзТАГ – Шанба, 6 сентябр куни Ўзбекистоннинг тоғли туманларида бир оз ёмғир ёғиши мумкин, республиканинг қолган қисмида еса шамолли об-ҳаво кутилмоқда, дея хабар беради Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайти.

Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсиб, кейинчалик ғарбдан эса бошлайди. Ҳарорат кечаси 13-15° илиқ, кундузи 28-30° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан, 7-12 м/с тезликда эсиб, 15-20 м/сга чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17° илиқ, кундузи 27-32° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсиб, 15-20 м/сга чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18°, кундузи 28-33° иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсиб, 15-20 м/сга чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 11-16° илиқ, кундузи 27-32° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлиб, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсиб, 15-20 м/сга чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20° илиқ, кундузи 30-35° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда, кейинчалик ғарбдан эса бошлайди, 15-20 м/сга чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18 илиқ, кундузи 30-35° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи туманларда ир оз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсиб, 15-20 м/сга чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ, кундузи 16-21° иссиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: