Шанхай ҳамкорлик ташкилотнинг янги бош котиби тайинланди

Дата: 14:15, 12-01-2016.

Тошкент. 12 январ. ЎзТАГ – Шанхай ҳамкорлик ташкилотнинг (ШҲТ) янги бош котиби тайинланди, деб хабар қилади Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

“Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг Қарорига мувофиқ 2016-йилнинг январ ойидан бошлаб Рашид Алимов ШҲТ Бош котиби лавозимига киришди”, - дейилади хабарда.

Хабар қилинишча, Р.Алимов 2005-2015-йилларда Тожикистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги Элчиси ҳамда ШҲТ Котибияти қошида доимий вакил бўлиб ишлаган.

Эслатиб ўтамизки, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон раҳбарлари тотонидан 2001 йилда ташкил қилинган минтақавий халқаро ташкилотдир. ШҲТнинг 2015 йил 9-10 июлда Уфа (Россия) шаҳридаги саммитда ташкилотга Ҳиндистон ва Покистонни қабул қилиш, Беларусь Республикаси, Монголия, Ҳиндистон, Эрон, Покистон ва Афғонистон ташкилотда кузатувчи, Арманистон, Озарбайжон, Камбожа ва Непалга мулоқот бўйича ҳамкор мақоми бериш бўйича ҳаракатлар бошланди.

ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмасининг бош идораси Тошкент шаҳрида жойлашган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: