Шавкат Мирзиёев Бишкекда Афғонистон президенти ва БМТ бош котибининг ўринбосари билан учрашди

Дата: 10:35, 14-06-2019.

Тошкент. 14 июнь. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Афғонистон президенти Ашраф Ғани ва БМТ бош котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Розмери Дикарло билан Бишкекда (Қирғизистон) учрашди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабарига кўра, учрашувлар 13-14 июнь кунлари бўлиб ўтадиган ШҲТ Бишкек саммити тадбирлари доирасида бўлиб ўтди.

Аввал Ш Мирзиёев А.Ғани билан учрашди.

"Учрашувда Афғонистонни ижтимоий-иқтисодий тиклашга кўмаклашиш ва ушбу мамлакатни Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликка жалб этишга қаратилган аниқ дастур ва лойиҳаларни илгари суришнинг амалий масалалари кўриб чиқилди", – дейилади хабарда.

Кейин Ш.Мирзиёев Р.Дикарлони қабул қилди.

"Учрашувда Ўзбекистоннинг барқарор ривожланиш мақсадларига эришишга қаратилган БМТ институтлари ва муассасалари билан кўп қиррали ҳамкорлиги истиқболлари кўриб чиқилди. Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарор ривожланишни таъминлашнинг долзарб масалаларига алоҳида эътибор қаратилди", – деб қайд этилади хабарда.

Р. Дикарло Ўзбекистон фуқароларини Яқин Шарқдаги оташдан қайтариш бўйича амалга оширилган миссиясини муваффақиятли ўтганлигини қайд этди.

Хулоса қилиб айтганда, устувор лойиҳа ва дастурларни биргаликда илгари суриш орқали ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш тарафдори экани қайд этилди.

 

Сурат манбаи: president.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: