Шавкат Мирзиёев Буюк Британия бош вазири Тереза Мейга таъзия билдирди
Тошкент. 5 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Бош вазири Тереза Мейга таъзия изҳор этди, деб хабар беради ўзбек ташқи сиёсий муассасаси матбуот хизмати.
“Биз ҳеч қанақасига оқлаб бўлмайдиган бундай ғайриинсоний ва шафқатсиз ҳаракатни қаттиқ қоралаймиз ҳамда халқаро ҳамжамият билан биргаликда мазкур жиддий таҳдидга қарши муросасиз курашни давом эттиришга тайёрмиз”, дейилади Ўзбекистон президентининг мактубида.
Давлат раҳбари “ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик ва далда сўзларини етказиб қўйишни сўради ҳамда жароҳат олганларга тез фурсатларда соғайиб кетишларини тилади”.
Эслатиб ўтамизки, якшанбага ўтар кечаси уч нафар эркак микроавтобусда Лондон кўпригида йўловчиларни босиб кетган ва ҳодиса жойида отиб ташланган эди. Воқеа натижасида 7 киши ҳалок бўлди, 48 киши жароҳатланди.