Шавкат Мирзиёев Испания қироли Фелипе VIга ҳамдардлик билдирди

Дата: 17:33, 21-08-2017.

Тошкент. 21 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Испания Қироли Филип VIга Барселона шаҳридаги инсонлар ҳалок бўлишига олиб келган террористик хуруж сабабли самимий ҳамдардлик билдирди, деб хабар беради ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

“Давлатимиз раҳбари қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик сўзларини изҳор этди, жароҳатланганларга тез фурсатда соғайишни тилади”, - дейилади хабарда.

Хабар қилинишича, испан полицияси 17 августда Барселона марказида одамларни босиб кетган фургон ҳайдовчисини қидиришда давом этмоқда. Полиция қўшни Риполдаги масжид имомининг қаердалигини ҳам аниқламоқда. Чунки у Барселона ва Камбрильсдаги 14 кишининг ҳалок бўлишига олиб келган террорлик гуруҳга алоқадор бўлиши мумкин деган эҳтимол бор.

Янгилик билан ўртоқлашиш: