Синоптиклар сешанба куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об ҳаво бўлишини прогноз қилишмоқда

Дата: 13:39, 29-10-2018.

Тошкент. 29 октябр. ЎзТАГ – Синоптиклар сешанба, 30 октябр куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об ҳаво бўлишини прогноз қилишмоқда, дея дея хабар қилинаши Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.    

Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, кечга бориб бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6-8° илиқ, кундузи 15-17° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларга ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 12-17° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 13-18° иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларга ёмғир ёғади. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 13-18° иссиқ бўлади.

Қашқадарё вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларга ёмғир ёғади. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ, кундузи 15-20° иссиқ бўлади.

Сурхандарё вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ, кундузи 15-20° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларга ёмғир ёғади. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4-10° илиқ, кундузи 13-18° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли жойларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3° совуқ - 2° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

Сурат манбаи: http://www.gagauz.md

Янгилик билан ўртоқлашиш: