Синоптиклар сешанба куни Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида қисқа муддатли ёмғир ёғишини прогноз қилмоқдалар

Дата: 15:24, 10-06-2019.

Тошкент. 10 июнь. ЎзТАГ – Синоптиклар сешанба, 11 июнь куни Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида қисқа муддатли ёмғир ёғишини прогноз қилмоқдалар, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.    

Тошкент шаҳрида ҳаво булутли бўлиб, кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момоқалдироқ бўлиши мумкин, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан шарққа томон 5-10 м/с тезликда эсади, жойларда 12-17 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-17°, кундузи 25-27° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан шарққа томон 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18, кундузи 28-33° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18°, кундузи 28-33° иссиқ бўлади.

Тошкент вилоятида ҳаво булутли бўлиб, кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момоқалдироқ бўлиши мумкин,. Шамол ғарбдан шарққа томон 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18°, кундузи 25-30° иссиқ бўлади.

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан шарққа томон 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18°, кундузи 25-30° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан шарққа томон 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20° илиқ, кундузи 30-35° даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момоқалдироқ бўлиши мумкин,. Шамол ғарбдан шарққа томон 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18°, кундузи 23-28° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлиб, айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан шарққа томон 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12°, кундузи 12-17° иссиқ бўлади.

Сурат манбаи: nokta.md

Янгилик билан ўртоқлашиш: