Сирдарё вилоятида босқинчилик хужуми очилди

Дата: 17:56, 16-09-2015.

Гулистон. 16 сентябр. ЎзТАГ – Сирдарё вилоятида босқинчилик хужуми очилди, деб хабар қилади Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати.

“Сирдарё вилояти Гулистон тумани ИИБга Туркистон кўчасида яшовчи, 1980 йилда туғилган хусусий тадбиркор мурожаат қилиб, Деҳқонобод шаҳарчаси Зиёкор кўчасида жойлашган “Олмос-Акмал ҳамкор” масъулияти чекланган жамиятга қарашли “Олмос” чойхонасида номаълум шахс уни пичоқ билан қўрқитиб, 1.000.000 сўм пул талаб қилгани, аммо аризачи чойхона ҳудудидан ташқарига қочиб чиққанлигини маълум қилди”, - дейилади муассаса хабарида.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни 19 ёшли муқаддам судланган шахс содир этганлиги аниқланиб, ушланди.

Ушбу факт юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: