Сирдарё вилоятида яшовчи шахсдан 3,5 кг наркотик моддалар олиб қўйилди

Дата: 16:51, 25-09-2015.

Тошкент. 25 сентябр. ЎзТАГ – Сирдарё вилоятида яшовчи шахсдан 3,5 кг наркотик моддалар олиб қўйилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) республика ИИВ матбуот хизматига асосланган ҳолда.

“Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманида ўтказилаётган “Қорадори-2015” тадбири давомида фермер хўжаликларидан биридаги молхонасини текшириш чоғида бу ерда 3 кг.дан ортиқ миқдоридаги “марихуана” гиёҳванд моддаси яшириб қўйилгани аниқланди ва далилий ашё сифатида олиб қўйилди”, - дейилади жума куни эълон қилинган хабарда.

Хабарда айтилишича, мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси бўйича жиноят иши қўзгатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: