Сурия пойтахтида Россия элчихонаси ўққа тутилди

Дата: 16:40, 20-05-2015.

Тошкент. 20 май. ЎзТАГ – Сурия пойтахтида Дамашқда Россия элчихонаси миномётлардан ўққа тутилди, деб хабар қилинида РҚ ташқи ишлар вазирлигининг сайтида.

“19 май маҳаллий вақт билан соат 15.25 Россия Федерациясининг Дамашқдаги элчихона мажмуи миномётлардан ўққа тутилди. Тахминларга кўра ўт Жобар туманидан туриб амалга оширилган. Ушбу ҳудуд ноқонуний қуролли бўлинмалар томонидан назорат қилинади. Миналардан бири элчихона бош дарвозасидан 15 метрда портлади, бошқаси ташқи деворни тешиб, элчихонаси биноси хизмат хонасига тушди”, - дейилади РФ ТИВ расмий вакили Александр Лукашевичнинг баёнотида.

Элчихона ходимларидан ҳеч ким жабрланмади, лекин элчихона биносига жиддий зарар етказилган.

“Ҳодисани Россия элчихонасига қарши террористик акт сифатида кўриб чиқаяпмиз. Унинг ижрочиларини қатъий қоралаймиз. Сурия ҳукумати билан мамлакат ҳудудидаги террористик ҳафвларга қарши курашларида ҳамдаммиз”, - деб таъкидлади А.Лукашевич.

РФ ТИВ халқаро ҳамжамиятни Россия дипвакиллигига қарши террористик актни қаралашга, Суриядаги экстремистларга таъсир ўтказиши мумкин бўлган барча кучларни улардан шу каби ҳаракатларни дарҳол тўхтатишни талаб қилишга чақирди. Бу Сурия тупроғида 2012 йил 30 июндаги Женева коммюникеси асосида тинчликни ўрнатиш учун зарур.

Янгилик билан ўртоқлашиш: