Тўқимачилик машинасозлигини ривожлантириш бўйича ўзбек-турк семинари май ойи бошида бўлиб ўтади

Дата: 18:13, 29-04-2019.

Тошкент. 29 апрель. ЎзТАГ – Тўқимачилик машинасозлигини ривожлантириш бўйича ўзбек-турк семинари май ойи бошида бўлиб ўтади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ)

“1-2 май кунлари Тошкент ва Самарқандда “Ўзбек-турк тўқимачилик машинасозлигининг янги имкониятлари” мавзусида семинар бўлиб ўтади”, - дейилади “Ўзтектекстилсаноат” уюшмаси матбуот хизмати хабарида.

Тадбир тўқимачилик машинасозлиги корхонаси“Ўзтектекстилсаноат” уюшмаси ҳамда туркия уюшмаси томонидан ташкил этилган.

Таъкидланганидек, семинарда “Ўзтектекстилсаноат” уюшмаси раҳбарияти, Туркиянинг тўқимачилик машинасозлик корхоналари ассоциациясига кирувчи 15 турк компанияси раҳбарияти, вазирлик ва муасассаларнинг манфаатдор вакиллари, хорижий инвесторлар, ташкилотчи-шериклар, соҳа мутахассислари, шунингдек оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этади.

Сурат манбаи: uztextile.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: