Тўрт ўзбек боксчиси ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг яримфиналига чиқдилар

Дата: 17:11, 06-05-2016.

Тошкент. 6 май. ЎзТАГ – Куни кеча ўзбек боксчилари Павлодарда (Қозоғистон) бўлиб ўтаётган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг тўртинчи кунида навбатдаги ғалабаларни қўлга киритдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Бокс федерациясидан хабар беришларича, бўлиб ўтган жангларда мамлакатнинг тўрт боксчиси бир хил 3:0 ҳисобларида рақибларини енгдилар.

Жумладан, Шунқор Абдурасулов (56 кггача вазнда) Плум Вангхлаклангни (Тайван), Санжар Турсунов (81 кггача) техник нокаут билан учинчи раундда туркманистонлик боксчи Мустафо Чориевни, Зиёдбек Ўролов (64 кггача) Сердар Амангелдиевни (Туркманистон) ва Улуғбек Собиров (69 кггача) Ву Ен-Юни (Тайван) енгишди.

Шундай қилиб, уларнинг бари яримфиналга чиқдилар.

Яримфинал жанглари 7 майда бўлиб ўтади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: