Таниқли режиссёр Эльдар Рязанов касалхонага ётқизилди

Дата: 13:48, 25-11-2014.

Тошкент. 25 ноябр. ЎзТАГ – 18 ноябр куни 87 ёшга кирган таниқли режиссёр Эльдар Рязанов Бурденко номидаги Нейрохирургия институти касалхонасига ётқизилди, деб хабар қилади “Интерфакс”.

Тиббиёт доираларидаги манбанинг сўзларига кўра, Э.Рязанов касалхонага душанба куни олиб келигнган.

“Кўп эҳтимоли билан инсульт ўтказмаган, Эльдар Александрович шунчаки ўзини ёмон ҳис қилган холос. Унга ҳеч нима қилгани йўқ”, – деди режиссёр оиласи дўстларидан бири Рязановнинг турмуш ўртоғи Эмма Абайдулинага асосланган ҳолда.

Шунингдек, у бошида касалхонага ётқизмасликка келишилгани, лекин шифокор ҳар эҳтимолга қарши текширувдан ўтишни маслаҳат бергани ҳақида қўшимча қилди. Рязанов ўзини тетик тутиб, ҳатто ҳазиллашган ҳам.

Эслатиб ўтамизки, Эльдар Рязанов СССР Халқ артисти бўлиб, “Автомобилдан сақлан” (1966), “Омад занжири” (1968), “Қароқчи чоллар” (1972), “Италияликларнинг Россиядаги ғаройиб саргузаштлари” (1973), “Қушдек енгил бўлинг ёки тақдир ҳазили!” (1975), “Ишдаги ишқ” (1977), “Икки киши учун вокзал” (1982) номли машҳур кинофильмларнинг режиссёридир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: