Термизда хонадонлардан биридаги портлаш оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Дата: 11:31, 09-04-2019.

Тошкент. 9 апрель. ЎзТАГ – Термиздаги хонадонлардан биридаги портлаш оқибатида икки киши ҳалок бўлди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (УзТАГ).

“8 апрель куни соат 11.32 да Термиз шаҳар Алишер Навоий кўчаси бўйида жойлашган Дўстлик маҳалласидаги 10-уйнинг ертўласида “Термиз Орзу Омад” корхонасига тегишли масъулияти чекланган жамияти биноси (эгаси –1983 йилда туғилган Б.Имомалиев)да газ ҳаво арашмаси чатнаши оқибатида портлаш содир бўлган”, - дейилади Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Портлаш оқибатида воқеа жойида 2 киши ҳалок бўлган: Раҳматулло Абдураҳмонов (1958 йилда туғилган) ва Ражабали Имомалиев (1962 йилда туғилган).

Юқорида таъкидланганидек, бу борада дастлабки тергов ишлари олиб борилмоқда.

Сурат манбаи: fergana.agency

Янгилик билан ўртоқлашиш: