Ўтган 8 ойда ўзбек кимё саноати деярли 1,5 трлн сўмлик маҳсулот чиқарди

Дата: 16:46, 28-09-2015.

Тошкент. 28 сентябр. ЎзТАГ – 2015 йилнинг январ-августида “Ўзкимесаноат” Давлат-акционерлик компанияси (ДАК) томонидан амалдаги нархларда 1 трлн 429,5 млрд сўмлик маҳсулот чиқарилди. Бу 2014 йилнинг 8 ойидагига солиштирганда 1,2% ошиқдир, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Компаниядан маълум қилишларича, Соф ҳолда 839,7 минг тонна минерал ўғитлар, шу жумладан 649,5 минг тонна азотли ўғитлар, 88,1 минг тонна фосфорли ўғитлар ва 102 минг тонна калийли ўғитлар ишлаб чиқарилди.

Шунингдек, “Ўзкимёсаноат” ДАК корхоналари томонидан 143,2 млрд.сўмлик халқ истеъмол моллари ишлаб чиқарилди ва бу ўтган йилнинг айни даврига нисбатан 24,6% кўпдир.

$1 = 2615,91 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: