Ўтган йили Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига 8,457 шикоят келиб тушди

Дата: 15:17, 12-03-2014.

Тошкент. 12 март. ЎзТАГ – 2013 йилда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига фуқаролардан 8,457 шикоят ва аризалар келиб тушди. Улардан 95,9% истеъмолчилар фойдасига ижобий ҳал қилинди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясидан хабар беришларича, истеъмолчиларга қоплаб берилган маънавий ва моддий зарарнинг умумий ҳажми 2,208 млрд сўмдан кўпни ташкил этди.
Бугунги кунда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ўзида 14 ҳудудий ва 195 туман (шаҳар) жамиятларини бирлаштиради. Ташкилот аъзоларининг умумий сони 470 мингдан ошиқни ташкил этади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: