ThyssenKrupp немис компанияси Ўзбекистондаги кимё мажмуини қуришда қатнашишга тайёр

Дата: 14:05, 04-06-2014.

Тошкент. 4 июн. ЎзТАГ – T hyssenKrupp немис компанияси Ўзбекистоннинг марказий қисмида жойлашган Навоий вилоятидаги кимё мажмуини қуришда қатнашишга тайёр, деб хабар берди РИА Новости лойиҳага яқин манбага асосланган ҳолда.
Лойиҳага доир батафсил музокаралар яқин ойда бошланади, деб айтди агентлик суҳбатдоши.
Эслатиб ўтамизки, 2013 йилнинг майида ўзбекистондаги “Навоийазот” ОАЖ қиймати $800 млн бўлган ҳамда йилига 900 минг тонна аммиак ва 1 млн тонна карбамид ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган мажмуани қуришга тендер эълон қилган эди. Кейинчалик, 2014 йил январида тендер олинган таклифлар баҳоси ўта юқорилиги боис ўтказилмаган деб топилган эди. Шундан кейин апрелда ҳукумат ушбу лойиҳага тўғридан-тўғри музокаралар йўли билан инвесторлар жалб қилишга қарор қилди. Умумий қиймати $961,7 млн бўлган лойиҳани молиялаштириш хорижий кредитлар ва ўзбек томони маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: