ТОП-500 Тадбиркорлар ҳамжамияти Тошкент шаҳрини ўзгартириб, унинг Марказий Осиё шаҳарлари орасидаги етакчилигини қайта тиклашни режалаштирмоқда

Дата: 16:17, 13-06-2018.

Тошкент. 13 июн. ЎзТАГ – Тошкентда ўз олдига шаҳарни ўзгартириб, унинг Марказий Осиё шаҳарлари орасидаги етакчилигини қайта тиклашни мақсад қилиб қўйган ТОП-500 Тадбиркорлар ҳамжамиятини ташкил этиш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

18 июнь куни Тошкентнинг Ботаника боғида ўтказилиши режалаштирилаётган “ТОП-500” форуми ана шу мавзуга бағишланади. Форумда аккредитациядан ўтган етакчи тадбиркорлар, элчилар, элчихоналарнинг савдо маслаҳатчилари, журналистлар ва бошқалар қатнашиши кутилмоқда.

Айнан ушбу режалар 12 июн куни Тошкент шаҳри ҳокимияти ва унинг қошидаги Жамоатчилик кенгаши иштирокида ташкил этилган матбуот анжуманида очиқланди. Унинг иштирокчилари олдида шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев нутқ сўзлади.

“ТОП-500” форуми Тошкент янги тараққиёт даврига кирганини аниқ тушунтирувчи муҳим қадам бўлиши кутилмоқда. Буни амалга ошириш учун эса тадбиркорлар, инвесторлар ва шаҳар ҳокимияти ўртасида ишончли ва очиқ муносабатлар бўлиши зарур.

Шаҳар маъмуриятининг солиқ органлари, прокуратура, шаҳар ва туманлар ҳокимияти ва СЭН, назорат қилувчи ва тартибга солувчи органлар ҳамда бизнес ҳамжамият ўртасида доимий асосда тенг асосдаги мулоқот учун майдонча ташкил этиш нияти бор.

Форум доирасида ҳоким шаҳарнинг бошланғич SWOT-таҳлилини тақдим этади, унинг асосида эса бундан кейинги фаолиятнинг энг муҳим нуқталари белгилаб олинади.

Ҳокимият хусусий капитал билан яқиндан ҳамкорлик қиладиган соҳалар – таълим, соғлиқни сақлаш, давлат хизматлари тармоғи, ДХҲ, технопаркларни ривожлантириш, тижорат кўчмас мулклари, турар жойларни қуриш, товар ва хизматлар ишлаб чиқариш, HoReCa, чакана савдо ва бошқа йўналишлардаги инвестиция салоҳияти аниқлаб олинади. Уларнинг бари Тошкентни мегаполис ва шаҳарликлар, туристлар ва пойтахтнинг бошқа меҳмонлари учун қулай шаҳарга айлантириш учун муҳим.

Сурат манбаи: https://kun.uz/43219632

Янгилик билан ўртоқлашиш: