Тошкент ахборот технологиялари университети ўз мобиль алоқа операторини ишга туширишни режалартирмоқда

Дата: 15:39, 13-06-2018.

Тошкент. 13 июн. ЎзТАГ – Тошкент Ахборот технологиялари университети (ТАТУ) TUIT Mobile мобил алоқа операторини ишга туширмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Beeline компаниясидан хабар қилишларича, уяли алоқа операторини ишга тушириш маросими 14 июн куни ТАТУда бўлиб ўтади.

Очилиш маросимида, Beeline мутахассислари Ал-Хоразмий номидаги Тошкент Ахборот технологиялари университети талабалари билан биргаликда синов уланишини амалга ошириб, 3G ва 4G диапазонидаги база станцияларини ишга туширадилар. Станциялар ТАТУнинг бош биноси ҳудудида уяли алоқани таъминлайди.

Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазири Азим Аҳмедхаджаев, Beeline Uzbekistan бош директори Дмитрий Шуков, Ал-Хоразмий номидаги Тошкент Ахборот технологиялари университети ректори Тўлқин Тешабоев ва бошқалар нутқ сўзлайдилар.

Сурат манбаи: https://www.segodnya.ua/regions/zaporozhye/rasplata-za-dobrotu-v-zaporozhe-muzhchina-popalsya-na-ulovku-moshennika-1131497.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: