“Тошкент” фонд биржасига янги раис тайинланди

Дата: 11:53, 12-03-2014.

Тошкент. 12 март. ЎзТАГ – Ботиржон Шахриёров “Тошкент” Республика фонд биржаси башқарувининг раиси этиб тайинланди. Бугунга қадар у биржа “раиси вазифасини вақтинчалик бажарувчи” мақомида эди. Ушбу қарор биржа таъсисчилари йиғилишида тасдиқланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Эслатиб ўтамизки, Ботиржон Шахриёров “Тошкент” Республика фонд биржаси башқаруви раиси вазифасини вақтинчалик бажарувчи этиб 2014 йилнинг 27 январида тайинланган эди. Бундан илгарироқ биржа кузатув кенгаши муассасанинг олдинги раиси Шерали Абдужабборовнинг ваколатларини бекор қилиш ҳақида қарор қилган эди.
Янги вазифага тайинлангунга қадар Ботиржон Шахриеров “Mulk-Inves” давлат унитар корхонаси директори вазифасида ишлаган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: