Тошкент ИИББ фуқаролардан “Маълумотларни йиғиш пунктлари”га тизимли ташриф буюришни илтимос қилди
Тошкент. 5 июн. ЎзТАГ – Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси (ИИББ) фуқаролардан ҳудудий ИИБлари миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларида ташкил этилган “Маълумотларни йиғиш пункт”ларига тизимли равишда ташриф буюришларини илтимос қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Фуқароларни ортиқча сарсон бўлишларини ҳамда уларни қонунчиликда белгиланган маъмурий жавобгарликка тортилишларини олдини олиш мақсадида, паспорт олиш ёшига етган ва Ўзбекистон Республикасининг нобиометрик шаклдаги паспортига эга бўлган фуқаролардан ҳудудий ИИБлари миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларида ташкил этилган “Маълумотларни йиғиш пункт”ларига тизимли равишда ташриф буюришлари тавсия этамиз”, - дейилади ИИББ сайтида маълумотда.
Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 14 декабридаги “Ўзбекистон Республикаси аҳолисини биометрик паспорт билан таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбдирлар тўғрисида”ги Қарори талабларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фуқароларнинг нобиометрик шаклдаги паспортини амал қилиш муддати 2018 йилнинг 1 июл кунига қадар белгиланган.