Тошкент ИИББ йўл ҳаракати қоидаларини энг кўп бузган топ бешталикни эълон қилди

Дата: 19:55, 29-05-2017.

Тошкент. 29 май. ЎзТАГ – Тошкент ички ишлар бош бошқармаси (ИИББ) ўтган ҳафтада видеокузатув камералари томонидан қайд этилган йўл ҳаракати қоидаларини энг кўп бузган янги топ бешталикни эъон қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Рейтингда биринчиликни “Ваз-21063” русумли автомобил (давлат рақами 10 J 506 FA) эгаллаб турибди. Ушбу автомобил 31 маротаба светофорнинг қизил чироғига ўтган ва бир маротаба тезликни оширган. Натижада 32 ЙҲҚ бузилиши кузатилиб, ушбу ҳайдовчи номига 9,435,825 сўмлик жарима ёзилган”, - дейилади хабарда.

Иккинчи ўринда давлат рақами 10 J 434 LА бўлган “Cobalt” автомобили бўлиб, у 18 марта тезликни оширган ва 3 марта светофорнинг қизил чироғига ўтган ва жами 21 маротаба қоидабузарликка йўл қўйган. Натижада ушбу ҳайдовчига 4,193,700 сўмлик жарима солинган.

Учинчи ўринда “Matiz” (давлат рақами 01 O 905 RA), у 17 маротаба қоидабузарликка йўл қўйган. Бундан 16 мартаси тезликни ошириш ва биттаси қизил чироққа ўтиш билан боғлиқ. Унга 2,845,625 сўмлик жарима солинган.

Тўртинчи ўринда “Spark” автомобили бўлиб (давлат рақами 01 B 361 PA), у 15 маротаба қоидабузарлик қилган. Машина эгасига жами 2,246,625 сўмлик жарима солинди.

“Етакчи” бешликка “Nexia 2 GLE” автомобили ҳам кирди (давлат рақами 30 707 FAA). Ушбу автомобила ҳайдовчиси 14 маротаба тез юриш бўйича қоидабузарликка йўл қўйиб 3,295,050 сўмлик жарима тўлайдиган бўлди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: