Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтнинг бешта рамзини тақдим этди
Тошкент. 14 июнь. ЎзТАГ – Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон пойтахтининг бешта рамзини тақдим этди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Пойтахт маъмурияти "тушунмовчиликларнинг олдини олиш учун" белгиларни эълон қилди.
1. Тошкент шаҳрининг эски герби;
2. Шаҳарнинг янгиланган мавжуд герби (рестайлинг амалга оширилди ва замонавийлаштирилди). Иш тўлиқ мувофиқлаштирилган ва шаҳар маъмурияти томонидан тасдиқланган;
3. Қабул қилинмаган шаҳар герби концепцияси;
4. Қабул қилинган шаҳар логотипи;
5. Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати логотипи.
Эслатиб ўтамиз, илгари маъмурият Тошкентнинг янги герби ва тимсолини яратиш бўйича танлов ўтказган. Ғолиб бўлганларнинг ишлари қабул қилинмаган.
Сурат манбаи: facebook.com/Toshkenthokimligi