Тошкент ва пойтахт вилоятига прописка қилиш тартиби ўзгарди

Дата: 22:21, 27-09-2016.

Тошкент. 27 сентябр. ЎзТАГ - Тошкент ва пойтахт вилоятига прописка қилиш тартиби қаттиқлашди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунга асосланган ҳолда.

Қонун 24 сентябрда “Народное слово” газетасида эълон қилинган.

Тузатишларга мувофиқ, эндиликда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискада бўлганларнинг фақат эри ёки хотини, вояга етган турмуш қурмаган фарзандлари, ўзаро ва (ёки) илгариги никоҳдан дунёга келган вояга етмаган фарзандлари ҳамда асраб олинган фарзандларигина доимий пропискадан ўтишлари мумкин бўлади.

Айни пайтда ажрашган тошкентликлар пропискасиз қолади. Бундан ташқари, ўз васийлари манзилида рўйхатдан ўтган болаларнинг қариндошлари, Олий Мажлис депутатларининг қариндошлари, ўз иши даврида муассасавий олган давлат хизматчиларнинг қариндошлари доимий прописка қилинмайди.

Шунингдек, чекловлар ҳарбийлар ва Тошкентга ишга таклиф этилган юқори малакали ҳодимларнинг оила аъзоларига ҳам таалуқли.

Эслатиб ўтамизки, олдинроқ мулк эгаси бўлмаган ажрашган эр-хотинлар пойтахт ҳудудида доимий пропискасини йўқотишига доир меъёр киритилган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: