Тошкент вилоятида автомобил шиналари ишлаб чиқарадиган янги Ўзбек-Россия ҚК ташкил этилди

Дата: 10:37, 28-11-2019.

Тошкент. 28 ноябрь. ЎзТАГ – Тошкент вилоятида автомобил шиналари ишлаб чиқарадиган янги Ўзбек-Россия қўшма корхонаси (ҚК) ташкил этилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"26 ноябрь куни "Татнефть" АЖК (Россия), "Ўзкимёсаноат" АЖ ва "Биринчи резинотехника заводи" МЧЖ (БРЗ) қўшма корхонани ташкил этиш ҳақида келишдилар. Томонлар қуйидаги улушларда: "Татнефт" - 51%, "Ўзкимёсаноат" - 49% БРЗ асосида ҚК ташкил этиш тўғрисида келишиб олдилар", - дейилади Россия компанияси матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, битим тузишни (ҚК ташкил этилиши) томонларнинг бир қатор шартлар бажаргандан сўнг амалга оширилади. Битим бир неча ой ичида бажарилиши кутилмоқда.

"БРЗ" Татнефт" гуруҳининг шиналар бизнеси билан бирлаштирилади. Ҳозирги кунда компаниянинг шиналар мажмуаси корхоналари Kama Tyres брендида бирлаштирилган", – дейилади хабарда.

Томонлар битим нархини ошкор қилмасликка келишиб олдилар.

 

Сурат манбаи: tatneft.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: