Тошкент вилоятида ичида мактаб ўқувчилари бўлган йўловчи автобуси ағдарилдива ёниб кетди

Дата: 17:00, 29-04-2019.

Тошкент. 29 апрель. ЎзТАГ – Тошкент вилоятида ичида мактаб ўқувчилари бўлган йўловчи автобуси ағдарилдива ёниб кетди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ)

“29 апрель соат 02.00 ларда Ўрта Чирчиқ туманидан ўтувчи 4Р20 автомобил йўлининг 6-километрида ЙТҲ содир бўлган. Бухоро шаҳридан зиёратдан қайтаётган, салонида 53 нафар йўловчиси бўлган Mercedes (давлат рақами – 01366СВА) русумли автобуснинг баллони ёрилиб, ағдарилиб кетган. Натижада автобусда ёнғин бошланган. Барча йўловчилар зудлик билан эвакуация қилинган. Ҳеч ким ҳалок бўлмаган. Воқеа содир бўлган жойда тиббий ёрдам кўрсатилган”, - дейилади ФВВ матбуот хизмати хабарида.

ЙТҲ оқибатида 6 киши турли даражадаги оғирликда жароҳат олган, иккитаси Ўртачирчиқ туман касалхонасига, 5 таси Республика тез тиббий ёрдам илмий марказига жойлаштирилган.

Таъкидланганидек, автобусда 37 та мактаб ўқувчиси, уларнинг 31 таси Паркент туманининг умумтаълим мактаби ўқувчилари, 3 та педагог ҳам ўша мактабдан, 10 та ота-она ва 3 ҳайдовчи ҳам бўлган.

Сурат манбаи: m.azh.kz

Янгилик билан ўртоқлашиш: