Тошкент вилоятида уч кишини шафқатсиз ўлдириш билан боғлиқ қотиллик содир бўлди

Дата: 16:54, 21-08-2017.

Тошкент. 21 август. ЎзТАГ – Тошкент вилояти прокуратураси Зангиота тумани “Туробобод” маҳалласида фуқаролар М.Комилов (1938 й.т.), Ш.Комилова (1951 й.т.) ва Ш.Абдиеваларнинг (1967 й.т.) қасддан ўлдирилганлиги факти юзасидан жиноят иши қўзғатди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Жиноят мазкур маҳаллада ўрнатилган кузатув камераси орқали ёзиб олинган видеотасвир ёрдам берди. Натижада жиноят иши юзасидан М.Мусаев қидирувга берилган эди. 18 август куни Тошкент вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан Жиноят кодексининг 97 моддасида кўзда туталган жиноятни (Икки ёки ундан кўп шахсни қасддан ўлдириш) содир этишда гумон қилиниб Мусаев (1979 йилда Тошкентда туғилган) қўлга олинди”, - дея таъкидланади вилояти прокуратураси хабарида.

Суд Мусаевга нисбатан суд томонидан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўллади. Ҳозирги вақтда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари вилоят прокуратурасининг ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан олиб борилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: