Тошкент вилоятидаги давлат активлари ва кўчмас мулк объектларини сотишни фақат электрон савдолар орқали амалга оширишга қарор қилинди

Дата: 14:07, 08-05-2018.

Тошкент. 8 май. ЎзТАГ – 10 майдан бошлаб Тошкент вилоятидаги давлат активлари ва кўчмас мулк объектларини сотишни фақат электрон савдолар орқали амалга оширишга қарор қилинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Электрон савдолар “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасида онлайн-аукцион шаклида ташкил этилади.

“Сотувдаги объектлар тўғрисидаги маълумотларни Давлат рақобат қўмитасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасидан ҳамда Давлат рақобат қўмитасининг privatization.gkk.uz ва «E-ijro auksion»нинг www.e-auksion.uz сайтлари орқали олиш мумкин”, - дейилади Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг хабарида.

 

Сурат манбаи: http://www.kerch.com.ru/articleview.aspx?id=67914

Янгилик билан ўртоқлашиш: