Тошкентда 25 мингдан зиёд янги иш жойлари яратиш режалаштирилмоқда

Дата: 15:13, 29-10-2018.

Тошкент. 29 октябр. ЎзТАГ – 2018-2019 йилларда Тошкентда 25 мингдан зиёд янги иш жойлари яратиш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Тошкент шаҳрнининг инвестиция салоҳиятига доир маълумотларга кўра, 2018-2019 йилларда пойтахтда 417 лойиҳаларни амалга ошириб, улар асосида 25 мингдан зиёд янги иш жойлари яратиш режалаштирилмоқда”, - дейилади Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабарида.

Қайд этилишича, булардан 264 лойиҳа саноат соҳасида, 153 – хизматлар соҳасида амалга оширилади. 2018 йилнинг 9 ойи давомида ушбу лойиҳалар бўйича жами қиймати $257,5 млнлик тўғридан тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилди.

Шунингдек, 2019 йилда $1 млрддан зиёд хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳасобига 181 лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилмоқда. Хусусан, Юнусобод туманида 38 инвестлойиҳа амалга оширилади.

Сурат манбаи: http://alau.kz

Янгилик билан ўртоқлашиш: