Тошкентда АҚШ давлат котиби ёрдамчисининг биринчи ўринбосари билан учрашув бўлиб ўтди

Дата: 14:47, 15-05-2015.

Тошкент. 15 май. ЎзТАГ – Куни-кеча Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов АҚШ Давлат котибининг ҳарбий-сиёсий масалалар бўйича ёрдамчисининг биринчи ўринбосари Тодд Чапманни қабул қилди, деб хабар беради ўзбек ташқи сиёсий муассасасининг матбуот хизмати.

Хабарга кўра, суҳбат давомида иккитомонлама алоқаларнинг долзарб масалалари муҳокама қилинган.

Мулоқот чоғида томонларни қизиқтирган турли соҳалардаги ҳамкорликни изчил ривожлантиришга қаратилган ўзбек-ақш мулоқоти конструктив ҳусусиятга эгалиги таъкидланган.

Томонлар минтақавий хавфсизлик масалалари юзасидан фикр алмашар экан Афғонистондаги вазият ва бошқа халқаро муаммоларга алоҳида эътибор қаратганлар.

Шунингдек, учрашувда АҚШ Элчиси Памела Леора Спартлен иштирок этган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: