Тошкентда анъанавий гўзаллик саноати кўргазмаси бўлиб ўтади

Дата: 20:55, 03-06-2014.

Тошкент. 3 июнь. ЎзТАГ – 19-21 июнда Тошкентда анъанавий “BeautyExpo Uzbekistan-2014” – 10-Гўзаллик саноати ихтисослашган кўргазмаси бўлиб ўтади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Expo Position” компаниясидан хабар беришларича, пойтахтдаги “Наврўз” саройида ўтказиладиган кўргазмада Франция, Исроил, Иордания, Италия, Корея Республикаси, Россия, Испания, АҚШ ва Греция каби мамлакатлардан келтирилган профессионал косметика намойиш этилади.
“BeautyExpo” доирасида шунингдек эстетик тиббиёт бўйича маҳорат дарслари ва семинарлар ўтказилади. Бундан ташқари, сартарошлик санъати бўйича конкурс, визаж бўйича маҳорат дарси ва соч турмаклари шоуси ҳам бўлиб ўтади.
Кўргазмада юз ва танани парваришлаш воситалари, декоратив косметика, парфюмерия, гигиена воситалари намойиш этилади. Кўргазманинг “SalonExpo” бўлинмаси эса ташриф буюрувчиларни косметология ва сартарошлик ускуналари, профессионал косметика намуналари, СПА ва ароматерапия услублари билан тиништиради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: