Тошкентда ҳарбий-ватанпарварлик тадбирлари ўтказилади
Тошкент. 8 январь. ЎзТАГ – Тошкентда ҳарбий-ватанпарварлик тадбирлари ўтказилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
"14 январь – Ўзбекистон Қуролли кучлари ташкил топган сана, Ватан ҳимоячилари куни. Ушбу санани нишонлаш учун Тошкентда бир қатор ҳарбий-ватанпарварлик тадбирлари ўтказилиши режалаштирилган", - дея хабар қилади Тошкент ҳокимлиги матбуот хизмати.
Таъкидланганидек, 8 январь куни соат 10.00 дан 12.00 гача МДУнинг Тошкент филиалида "Аскарлар оналарини табриклаш" мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтади. 10-14 январь кунлари соат 10.00 дан 16.00 гача "Халқлар дўстлиги" майдонида "Ҳарбий фестиваль" бўлиб ўтади.
12 январь куни соат 12.00 дан 13.00 гача Яшнобод туманидаги Олмос маҳалласида қурилган кўп қаватли уйлардан ҳарбийларнинг оилаларига квартираларни топшириш маросими, соат 15.00 дан 16.00 гача – Сергели туманининг 9-қурилиш участкасида қурилган кўп қаватли уйлардан ҳарбий оилаларга квартираларни топшириш маросими бўлиб ўтади. Соат 10.00 дан 12.00 гача – Қуролли кучлар музейидан "Халқлар дўстлиги" майдонига қадар “Ўз Ватанимга таянч бўлиб хизмат қиламан” оммавий югуриш марафони, "Ватанпарварлик – миллий фаровонлик кафолати! "шиори остида гала-концерт" бўлиб ўтади.
14 январь куни соат 16.00 дан 18.00 гача "Халқлар дўстлиги" саройида "Ватанпарварлик – миллий фаровонлик кафолати!" шиори остида асосий байрам тадбири бўлиб ўтади", соат 18.00 дан 20.00 гача - "Наврўз"да тантанали кеча бўлиб ўтади.
Сурат манбаи: tashkent.uz