Тошкентда автомобилнинг газ баллони портлади

Дата: 22:47, 20-05-2015.

Тошкент. 20 май. ЎзТАГ – Яқинда Тошкентда “Волга -3102” автомобилига ўрнатилган газ баллони портлади, деб хабар бермоқда ўзбек ОАВ.

12news.uz агентлиги маълумотларига кўра, портлаш “Қўйлиқ” массиви ҳудудида содир бўлган.

“Портлаш кучи жуда катта бўлди ва фақат бахтли тасодиф туфайли ҳеч ким жабрланмади. Портлашнинг бутун кучи енги машина ёнида турган “Маз” юк автомобилига тўғри келган”, - деб изоҳ берди бу ҳақида “Новый Век” газетасига республика ИИВ вакили.

Унинг сўзларига кўра, портлашга сабаб газ баллонини тўлдиришда ҳавфсизлик техникасига риоя қилинмаганлигидир.

“Газ баллони 200 атмосферадан ошиқ газ сиғдира олмайди. Аммо ҳайдовчилар ёқилғи қуювчиларни унга бундан кўпроқ газ қуйишга мажбур қиладилар”, - деди ИИВ вакили.

Ушбу факт юзасидан тергов бошланган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: