Toшкентда бўлиб ўтадиган биринчи халқаро форумда 15 мамлакатдан спикерлар блокчайн технологиясини муҳокама қиладилар

Дата: 15:35, 04-11-2019.

Toшкент. 4 ноябрь. ЎзТАГ – Toшкентда бўлиб ўтадиган биринчи халқаро форумда 15 мамлакатдан спикерлар блокчайн технологиясини муҳокама қиладилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"16 ноябрь куни Тошкентда IT бизнесга бағишланган биринчи халқаро ItConf.Asia форуми бўлиб ўтади. Форум доирасида блокчайн, IT, iOt ва AI технологияси муҳокама қилинади. Aсосий мавзулар блок, маркетинг, инвестициялар ва рақамли таълим бўлади. Тадбир доирасида 15 мамлакатдан 26 нафар спикер (Ўзбекистон, Қозоғистон, Россия. Хитой, Жанубий Корея, АҚШ ва бошқалар) иштирок этди", - дейилади хабарда.

Taъкидланишича, форумнинг асосий мақсади IT-соҳасининг халқаро асосий мутахассислари билан жонли мулоқот қилишдир. Инвестиция масалалари, IT сегментида рақамли таълим ва мавжуд технологик лойиҳалар бўйича амалий ишларга алоҳида эътибор қаратилади.

Лойиҳа маълумотларига кўра, мақсадли аудитория инвесторлар, менежерлар, компаниялар эгалари, шунингдек, давлат ташкилотлари ходимлари, давлат амалдорлари ҳисобланади.

Сурат манбаи: it-park.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: