Тошкентда бадиий фарфор кўргазмаси очилмоқда

Дата: 17:03, 15-07-2016.

Тошкент. 15 июл. ЎзТАГ – Тошкентда таниқли уста Римма Газалиеванинг “Чизиқлар жилоси” бадиий фарфор кўргазмаси очилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хабар қилинишича, экспозиция Ўзбекистон Бадиий академиясининг Икуо Хираяма номидаги Халқаро карвон-саройида жойлашган.

Унда безакларида халқ амалий санъати – сўзана нақшлари, атлас орнаментлари, “анор” мавзуси ва бошқаларнинг мотив ва орнаментларидан фойдаланилган буюмлар тақдим этилади.

Кўргазма икки ҳафта давом этади.

Эслатиб ўтамизки, бугунги кунда рассом ва кулол Римма Газалиева фақат чинни буюмларга нақш бериш билан шуғулланади. Оллдин эса у сервислар ясаш билан ҳам шуғулланган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: