Тошкентда Борис Ельцин номидаги Президент кутубхонасининг электрон ўқув зали очилди

Дата: 21:44, 12-06-2014.

Тошкент. 12 июн. ЎзТАГ – Тошкентдаги Россия Фан ва маданият марказида Борис Ельцин номидаги Президент кутубхонаси электрон ўқув залининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Эндиликда кутубхонага ташриф буюрувчилар россия даврий нашрларининг электрон базаси – “Ивис” тизимидан фойдаланиш имкониятларига эга бўладилар. Базадан етти тилдаги юзлаб электрон китоблар ва даврий нашрлар жой олган”, деб таъкидлашди Россия Фан ва маданият маркази матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: