Тошкентда чет эллик киши смартфон сотиб олаётганда сохта доллар ишлатган

Дата: 11:31, 13-06-2019.

Тошкент. 13 июнь. ЎзТАГ – Тошкентда чет эллик киши смартфон сотиб олаётганда сохта доллар ишлатган, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган терговдан олдин текшириш департаментида ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда фуқаро А. Х.нинг аризасига биноан чет эл фуқароси А. В. томонидан 3 дона Iphone Xs Max смартфонини 3025 доллар эвазига сотиб олишда 3 минг қалбаки доллар ўтказиш ҳолати аниқланди", – дейилади Бош прокуратура матбуот хизмати хабарида.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 176-моддаси 1-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Сурат манбаи: tirasadmin.org

Янгилик билан ўртоқлашиш: