Тошкентда дутор наволари концерти бўлиб ўтади

Дата: 14:48, 12-08-2014.

Тошкент. 12 август. ЎзТАГ – 26 август куни Тошкентда япон ва ўзбек ижрочилари иштирокида дутор чолғуси концерти ўтказилади. Мусиқа асарлари Тошкентдаги Ўзбек-Япон инсон ресурсларини ривожлантириш марказининг дуторда ўйнаш курслари тингловчилари ижросида янграйди, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Марказдаги дуторда ўйнаш курсларини Ўзбекистон Давлат консерваторияси халқ чолғу асбоблари кафедраси доценти Рўзиби Хўжаева олиб бормоқда.

Концерт дастурига ўзбек халқ ва классик асарлар киради. Дуторчилардан ташқари Суннатулла Каримов бошчилигидаги рақс курси ўқувчилари ҳам санъат ихлосмандларига ўз маҳоратларини намойиш этадилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: