Тошкентда қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон — Япония ишчи гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди

Дата: 22:54, 16-03-2016.

Тошкент. 16 март. ЎзТАГ – Куни-кеча қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон – Япония ишчи гуруҳининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Маълумки, Япония Бош вазири Шиндзо Абэнинг 2015 йил октябрь ойидаги расмий ташрифида қатор муҳим хужжатлар имзоланган эди, улар орасида Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва Япония Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги вазирлиги ўртасидаги ҳамкорлик меморандуми ҳам бор.

Ишчи гуруҳи йиғилиши доирасида ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари кўриб чиқилди. 

“Булар кадрлар соалоҳиятини ошириш, етиштирилаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари қўшимча қийматини ошириш, тармоқни модернизация қилиш, қишлоқ хўжалик тадқиқотлари, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, мамлакат сув ресурсларини бошқаришни такомиллаштириш каби йўналишлардир”, - деди Ўзбекистон қишлоқ хўжалик вазирлиги халқаро алоқалар бўлими бошлиғи ўринбосари Зохид Солиҳов.

Ўз навбатида, Япония Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги вазирлигининг халқаро алоқалар департаменти бош директори ўринбосари Татцуя Кажиши “Олдимизда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари сифатини яхшилаш масаласи турибди. Бундан ташқари, Ўзбекистонда ерларнинг шўрланиши муаммоси ҳам мавжуд, бу масала ҳам муҳокама қилинади”, - деб таъкидлаб ўтди.

Япония делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида 16 мартда мамлакатдаги қишлоқ хўжалик соҳасидаги қатор ОТМ, мева савбзовотларни қайташ ишлаш ва вино қуйиш билан шуғулланувчи компанияларга ҳам ташриф буюриш ҳам режалаштирилган.

Бундан ташқари, меҳмонлар Тошкентда 16 мартда очилган WorldFood Uzbekistan ва AgroWorld Uzbekistan халқаро кўргазмаларига ҳам ташриф буюрадилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: